12:29, 05 Июль 2021 | GMT +5
Қозоғистон киноасари Лондонда «Энг яхши анимацион филм» деб топилди
NUR-SULTAN. Kazinform - Лондонда бўлиб ўтган учинчи ECG кинофестивали натижалари эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.
Евроосиё мамлакатлари филмлари танловида Буюк Британия, Россия, Беларусь, Қрим Республикаси, Украина, Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Франция, Португалия, Хитой ва Туркиядан жами 46 та филм намойиш этилди.
Қозоғистонлик Мақсут Сарсембаев ва Мансур Сарсембаевларнинг «Hasked Future» филми Лондоннинг марказий қисмида жойлашган Premier Cinemaда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида «Энг яхши сценарий» мукофотига сазовор бўлди.
Дилшат Рахматулиннинг «Серый гусь «Despair» филми «Энг яхши анимацион филм» деб топилди.
Яна бир қозоқ филми «Baluan Sholak» дипломи билан тақдирланди.