Қозоғистон қиличбозлари жаҳон кубогининг олтин медалини қўлга киритди

ASTANA. Kazinform — Қозоғистон эркаклар терма жамоаси Марокашнинг Касабланка шаҳрида бўлиб ўтган қиличбозлик бўйича жаҳон кубоги босқичи ғолиби бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.

Қазақстан семсерлесушілері әлем кубогының алтын медалін жеңіп алды
Фото: ҰОК

Жамоавий мусобақа финалида қозоғистонлик спортчилар Россия терма жамоасини 45:40 ҳисобида мағлуб этди.

Бунга қадар қозоғистонлик қиличбозлар чорак финалда Миср, ярим финалда эса Франция терма жамоаларидан устун келган эди. Шунингдек, мусобақа давомида Туркия ва Гонконг терма жамоаларини ҳам мағлуб этишди.

Миллий терма жамоа таркибида Александр Федотов, Кирилл Павлов, Кирилл Проходов ва Вадим Шарлаимов иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон эркаклар терма жамоаси 2026 йилда Японияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида ҳам шпага бўйича қиличбозлик мусобақасида олтин медални қўлга киритган. Шунингдек, жорий йилда қозоғистонлик қиличбозлар Осиё ва жаҳон чемпионлари бўлди.