Қозоғистон КХШТнинг Минскдаги қўшма сессияларида иштирок этишини тасдиқлади

Хавфсизлик кенгаши котиби Ғизат Нурдаулетов Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Бош котиби Иманғали Тасмағамбетов билан учрашув ўтказди, дея хабар беради Kazinform агентлиги.

КХШТ
Фото: Kazinform

Ақорда хабарига кўра, учрашув чоғида Ғизат Нурдаулетов ва Иманғали Тасмағамбетов КХШТ масъулияти соҳасидаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашди, шунингдек, ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларига оид кенг кўламли масалаларни кўриб чиқди.

КХШТ Бош котиби Иманғали Тасмағамбетов Шу йилнинг ноябрь ойида Беларусь Республикасида бўлиб ўтадиган КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши сессияси ҳамда Ташкилот Ташқи ишлар вазирлари кенгаши (ТИВК), Мудофаа вазирлари кенгаши (МВК) ва Хавфсизлик кенгашлари котиблари қўмитасининг (ХККҚ) қўшма йиғилишига тайёргарлик жараёни ҳақида маълумот берди.

“Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши котиби Минскда бўлиб ўтадиган КХШТнинг ТИВК, МВК ва ХККҚнинг навбатдаги қўшма сессиясида иштирок этишини тасдиқлади”, — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар