Қозоғистон келгуси йили нефть қазиб олишни камайтирадими

ASTANА. Кazinform - “ҚазМунайГаз” компанияси бошқаруви раиси Асхат Хасенов ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида нефть нархи туфайли келгуси йилги нефть қазиб олиш режаси ўзгариши мумкинлигини айтди.

нефть
Фото: Kazinform

“Ҳозирда ишлаб чиқариш ҳажми ортиб бормоқда. Йиллик режамиз 19,5 миллион тонна эди. 10 ойлик якунларига кўра, 19,9 миллион тонна нефть қазиб олдик. Шунда нефть қазиб олиш бўйича режани 400 минг тоннага ортиғи билан бажарамиз. Режа 19,5 миллион тонна бўлса, амалда 19,9 миллион тонна. Келгуси йилда ҳеч бўлмаганда бу йилги режа кўрсаткичини сақлаб қоламиз. Биласизми, ҳаммаси нефть нархига боғлиқ. Лекин бизнинг вазифамиз, албатта, ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирмасликдир”, - деди Асхат Хасенов журналистнинг саволига берган жавобида.

“ҚазМунайГаз” раҳбарининг сўзларига кўра, Қозоғистон 2024 йилнинг тўққиз ойида 18 миллион тонна нефть қазиб олган. Бу ўтган йилга нисбатан 3 фоизга кўпдир.

“Нефтни ташиш ҳажми ўтган йилга нисбатан 6 баробарга ошиб, қарийб 63 миллион тоннага етди. Нефтни қайта ишлаш режага мувофиқ тўлиқ амалга оширилди. KPI заводи 2024 йилнинг 9 ойида 166 минг тонна полипропилен ишлаб чиқарди, бу ўтган йилга нисбатан 84 фоизга кўпдир. Заводда барча кафолат синовлари ўтказилди ва мақсадимиз лойиҳавий қувватга етишдир”, - деди у.

Сўнгги хабарлар