13:53, 14 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистон Каспий денгизидаги кемалари сонини оширмоқчи
ASTANA. Kazinform - Бугун ҚР Парламенти Мажилисидаги Ҳукумат соати чоғида Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев Каспий денгизида балиқ овлаш кемалари сонини кўпайтириш кераклигини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Балиқчилик флоти кемалари учун тарифлар нефт танкерлари ва қуруқ юк сув транспорти учун тарифлар билан бир хил (портга битта кириш тўлови тахминан 500 минг тенге). Агар селд маҳсулотларининг арзонлигини ҳисобга олсак, бу тариф улар учун қимматга тушади. Шу боис Каспий денгизида балиқ турларини овлашни ўзлаштириш учун денгиз флотига имтиёзли кредитлар бериш ёки лизинг орқали кема сотиб олиш масаласини қонунчилик даражасида ҳал қилиш зарур. Шунингдек, порт хизматлари учун тарифларни пасайтириш масаласини ҳам ишлаб чиқиш керак»
, — деди С.Брекешев.
Бундан ташқари, у кейинги 3 йил давомида соҳадаги инспекцияларни асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш учун қўшимча 8 миллиард тенге кераклигини айтди.
«Бу, ўз навбатида, браконерларга қарши кураш самарадорлигини ошириш имконини бермоқда»
, — деди вазир.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов