Қозоғистон каратэчилари Япониядаги турнирда 1 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди

ASTANA. Kazinform - Япониянинг Фукуока шаҳрида каратэ бўйича Premier League – Fukuoka 2023 халқаро турнири якунига етди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Спортни ривожлантириш дирекцияси» матбуот хизмати хабарига кўра, олий лига баҳсларида дунёнинг 47 давлатидан 300 нафардан ортиқ спортчи иштирок этиб, куч синашди.

Қозоғистондан мамлакат шарафини 25 нафар каратэчи ҳимоя қилди. Ушбу мусобақада фақат жаҳон рейтингида энг кучли 30 нафар спортчи иштирок этди.

Мусобақа якунида ғарбий қозоғистонлик Дархан Темиралиев 60 килограмм вазн тоифасида кумуш медал соҳибига айланди. Ринат Мерғалиев мураббийлигидаги Дархан малайзия, сербия, япон, қувайт ва германиялик рақибларини мағлубиятга учратиб, финалда фақат битта япониялик спортчига имкониятни бой берди.

Шунингдек, Молдир Жанбирбай (-50кг), Гулмира Усенова (-55кг), Дидар Амирали (-67кг), Лаура Аликул (-68кг), Софья Берульцева (+68кг) ва Абилай Толтай (+84кг) кучли учликка кирди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram