20:18, 04 Сентябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистон қандай қурилиш материалларини импорт қилади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонга ташқаридан қандай ва қанча қурилиш материаллари олиб келиниши маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform ҚР Саноат ва қурилиш вазирлигига таяниб.

«2023 йилнинг биринчи ярмида қурилиш материаллари маҳсулотлари импорти 556,4 миллион АҚШ долларини ташкил этди (2022 йилнинг 6 ойига нисбатан -8,1 фоиз – 605,6 миллион АҚШ доллари). Натурал товар импорти 1383,9 минг тоннани ташкил этди (2022 йил 6 ойига нисбатан -27,6%)», – дейилади вазирлик хабарида.
Вазирликнинг аниқлик киритишича, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида қурилиш материаллари импортининг умумий ҳажмида қуйидаги товарлар энг катта улушга тўғри келди: керамик плиткалар; девор қоғози; этилен плиталари; ўтга чидамли ғиштлар; портландцемент; керамика ғиштлари; ўтга чидамли цементлар, қурилиш оҳаклари; санитария-техник воситалар; панеллар, плиткалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар ва бошқалар.