Қозоғистон қачон Токиога ҳаво қатновини йўлга қўяди
ASTANА. Кazinform — Бугун Ҳукумат йиғилишида Бош вазир Олжас Бектенов Қозоғистондан тўғридан-тўғри халқаро рейслар сонини кўпайтиришни буюрди.
— Токио ва бошқа йўналишларга тўғридан-тўғри рейслар очилиши узоқ вақтдан бери айтилади, аммо ҳали натижа йўқ... Режалаштирилган рейслар шунчаки сўз бўлиб қолмаслиги керак, — деди Ҳукумат раҳбари.
Транспорт вазири Нурлан Сауранбаев халқаро рейслар режага мувофиқ ишга туширилишига ваъда берди.
— Биз жорий йилнинг тўртинчи чорагида Токиога, келгуси йилнинг иккинчи чорагида эса АҚШга рейсларни очамиз. Ҳозирда Астанада 34 та халқаро йўналишда рейслар амалга оширилмоқда. Жорий йил охирига қадар яна 5 та йўналиш очамиз, — деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, Астана ва Санкт-Петербург ўртасидаги ҳаво қатнови қайта тикланди.