Қозоғистон кўмир экспортини оширди
Energyprom.kz портали маълумотларига кўра, жорий йилнинг январ-июн ойларида мамлакатда 57,4 млн тонна тошкўмир, жумладан, лигнит (паст сифатли қўнғир кўмир) ва кўмир концентрати ишлаб чиқарилган.
Бу ўтган йилга нисбатан 5,9 фоизга кўпдир. Пул билан айтганда, 271 млрд тенгени ташкил қилади.
Улардан 53 млн тонна тошкўмир, 2,6 млн тонна қўнғир кўмир ва 2 млн тонна кўмир концентрати олинди.
Ҳудудлар орасида йил давомида Павлодар вилоятида кўмир қазиб олиш 4,9 фоизга ошиб, 33,9 млн тоннага етди.
Қарағанди вилояти иккинчи ўринда. Бир йилда вилоятда кўмир қазиб олиш 2,3 тоннага ошиб, 18,4 млн тонна кўмир қазиб олинди.
Январ-май ойлари охирида Қозоғистон 344,2 млн долларлик 13,7 млн тонна кўмир экспорт қилди.
Бир йилда реал кўринишда ўсиш 21,1 фоизни, пул кўринишида эса 91,5 фоизни ташкил этди.
Кўмирнинг асосий қисми, яъни 9,1 млн тоннаси МДҲ мамлакатларига жўнатилди. Қозоғистон маҳсулотларининг асосий импортчиси Россиядир.
Бу мамлакат жорий йилнинг 5 ойида 8,4 млн тонна кўмир сотиб олди. Кучли учликка Қирғизистон ва Беларусь ҳам кирган.
МДҲга кирмайдиган бошқа давлатларга эса 4,6 млн тонна кўмир жўнатилди.
Шу билан бирга, Швейцария 3,3 млн тонна кўмир сотиб олди. Ундан кейин Польша ва Кипр туради.
Муаллиф: Марлан Жиембай