20:11, 27 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистон қўғирчоқ театри халқаро фестивалда ғолиб бўлди
АQTAU. Кazinform – Манғистау вилояти қўғирчоқ театри халқаро қўғирчоқ театрлари фестивалида энг яхши деб топилди. Бу ҳақда вилоят маданият бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида «КУКАРТ-2023» халқаро қўғирчоқ театрлари фестивали бўлиб ўтмоқда.
«Манғистау вилоят қўғирчоқ театри фестивалда иштирок этиб, режиссёр Надежда Насированинг «Боболар юрти» спектаклини саҳналаштирди. Натижада, вилоят қўғирчоқ театри «Ватан ҳақидаги энг яхши спектакль» номинациясида ғолиб бўлди», - деб хабар беради матбуот хизмати.
Таъкидлаш жоизки, санъат танловида бутун дунёдан 60 дан ортиқ театр иштирок этди.
Муаллиф: Индира Сатенбай