18:30, 18 Январь 2024 | GMT +5
Қозоғистон Италиянинг йирик Alpitour холдинги каталогига киритилди
АSTANA. КАZINFORM - Бу хабар Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Италияга расмий ташрифи билан бир вақтга тўғри келди.

– Бу Қозоғистоннинг маданий ва табиий хилма-хиллигини халқаро миқёсда кўрсатиш учун муҳим қадамдир. Уни амалга оширишга «Kazakh Tourism» МК» АЖ, Alpitour, Neos ва ACIK ассоциациялари ўз ҳиссаларини қўшдилар, - дейилади Kazakh Tourism хабарида.
Alpitour гуруҳига Италиянинг етакчи туроператорлари (2500 дан ортиқ сайёҳлик агентликлари), Voi Hotels меҳмонхоналар тармоғи ва Neos авиакомпаниясининг кенг тарқалган тармоғи киради. Бу гуруҳнинг йиллик айланмаси 2 миллиард евродан ошади.