Қозоғистон Исроил бозорига 360,7 миллион долларлик 70 хил товар етказиб беришга тайёр
Қозоғистон томонидан ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари: Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов, Исроил томонидан — Исроил Давлати туризм вазири, Йоэль Развозов.
Йиғилишда комиссия аъзолари, икки мамлакат вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этди.
Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, қайта тикланадиган энергия ва сув ресурслари, туризм ва ҳ.к. соҳалардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашувда Бақит Султанов Исроил мамлакатнинг муҳим савдо шерикларидан бири эканлигини, Қозоғистон ўзаро савдони ривожлантириш ва диверсификация қилишга алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади. Бу йил мамлакатлар дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонламоқда.
«Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, келгусида Қозоғистон компаниялари Исроил бозорига 360,7 миллион долларлик турли саноат, металлургия, озиқ-овқат, машинасозлик, кимё каби 70 та қайта ишланган маҳсулот, шунингдек, транспорт воситалари ва қурилиш молларини етказиб беришга тайёр», — деди Бақит Султанов.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Исроил ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилнинг январ-март ойларида 201,3 млн долларни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига (48,9 млн доллар) нисбатан 4,1 баробарга ошган.
Шунингдек, исроиллик чакана сотувчиларнинг Қозоғистон озиқ-овқат маҳсулотларига, хусусан, қандолат маҳсулотларига қизиқиши ортди. Шу билан бирга, Исроил компаниялари импорт қилинадиган товарлар ассортиментини кенгайтиришга тайёр, ҳозирда Қозоғистоннинг макарон маҳсулотлари ва совутилган ичимликларни йирик Исроил супермаркетлари пештахталарига етказиб беришни ташкил этиш масалалари ишлаб чиқилмоқда.
Учрашувда Бақит Султанов исроиллик инвесторларни «Қорғас» трансчегаравий ҳамкорлик халқаро маркази ҳудудидаги қўшма лойиҳаларга фаол сармоя киритишга таклиф қилди. Бу Исроил корхоналарининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи исте’мол бозорларига киришини осонлаштиради.
«Қорғас» трансчегаравий ҳамкорлик халқаро маркази иқтисодий, саноат, сайёҳлик ва маданий ҳамкорлик мажмуаси бўлиб, Қозоғистон ва Хитой чегарасида ўзига хос трансчегаравий зона ҳисобланади.
Шу муносабат билан шуни таъкидлашни истардимки, биз «Қорғас» трансчегаравий ҳамкорлик халқаро марказининг кейинги фаолияти йўлларини кўриб чиқмоқдамиз, асосий эътиборни қайта ишлаш қувватларини, саноат кооперациясини ва глобал таъминот занжирини ривожлантиришга қаратмоқдамиз. Биз Исроил давлат тузилмалари ва корхоналарига ушбу минтақа доирасидаги ҳамкорликнинг барча имкониятларини батафсил ўрганишни таклиф қиламиз», — деди Бош вазир ўринбосари.
Комиссия ишидан сўнг томонлар унинг хулосаларидан мамнун эканликларини билдирдилар ва Комиссиянинг ўнинчи йиғилишини Қуддусда ўтказишга келишиб олдилар. Ўнинчи учрашувни ўтказиш саналари дипломатик каналлар орқали келишиб олинади.
Фото: primeminister.kz