Қозоғистон ISО халқаро стандартлаштириш ташкилотидаги фаоллигини оширди

ASTANA. Кazinform – Қозоғистон ISО халқаро стандартлаштириш ташкилотидаги фаоллигини оширди. Ҳозирда ISО Кенгаши ва унинг Техник бошқарув бюросига қўшилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазирлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

Қўмита фикрича, бу қадам мазкур ташкилотнинг сиёсатини шакллантириш ва долзарб масалаларига аралашиш, мамлакат миллий манфаатларини илгари суриш имконини беради.

«Жаҳон амалиётида миллий корхоналар стандартларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этадилар, уларни ривожлантиришга сармоя киритадилар. Шундай қилиб, миллий бозорда ҳам, жаҳон бозорида ҳам соҳа манфаатларини илгари суриш таъминланади. Бу тўғридан-тўғри мамлакат умумий иқтисодиётига ва алоҳида корхоналарга таъсир қилади», - деди Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология қўмитаси раиси ўринбосари Жанна Есенбекова.

Бундан ташқари, Қозоғистон 3 та янги халқаро стандартлаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритди. Ваколатли орган маълумотларига кўра, электротехника маҳсулотларини синовдан ўтказиш натижаларини тасдиқлашнинг глобал тизимига уланиш ишлари бошланган.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар