Қозоғистон иш ҳақи бўйича икки юзга яқин давлат орасида 80-ўринни эгаллади

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон иш ҳақи даражаси бўйича дунёнинг 196 давлати орасида 80-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Finprom.kz  хабар берди.

жалақы
Фото: Kazinform

Қозоғистонликларнинг ўртача ойлик маоши - 382 минг тенгени ташкил этади. Бу ўтган йилга нисбатан 12,2 фоизга кўпдир.

Статистик маълумотларга кўра, Атирау, Манғистау ва Улитау вилоятлари аҳолисининг ойлик даромади юқори. Астана ва Алмати ҳам кучли бешликдан жой олган.

Жетису, Шимолий Қозоғистон ва Жамбил вилоятларида эса иш ҳақи пастроқ.

Америка валютасида ўртача маош 673 долларни ташкил этади. МДҲ давлатлари орасида Қозоғистон Россиядан кейин иккинчи ўринда (2,2 минг доллар).

Рейтингда Қозоғистондан пастда Туркманистон (654 доллар), Беларусь (621 доллар), Арманистон (541 доллар), Озарбайжон (494 доллар), Ўзбекистон (351 доллар), Қирғизистон (228 доллар) ва Тожикистон (169 доллар) жой олган.

Дунёдаги энг юқори маош эса Швейцарияда қайд этилган — 8,1 минг доллар.

Кучли учликка Люксембург ва АҚШ киради. Энг паст иш ҳақи Лесото (24 доллар), Анголада (27 доллар) ва Малавида (31 доллар) қайд этилган.

Сўнгги хабарлар