Қозоғистон Индустрия вазири утилизация йиғими ҳақида фикр билдирди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Aтамқулов автомобиллар учун утилизация методологиясининг қайта кўриб чиқилишига оид фикр билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Утилизация йиғими қоидалари 2015 йилда қабул қилинган, шундан бери унинг қоидалари кўриб чиқилмаган. Ҳозирда бу масала жуда долзарб ва ижтимоий тармоқларда кўтарилмоқда.

«Бу масала фаол кўтарилмоқда. 2015 йилда қамраб олинган ҳисоблаш методологиясини кўриб чиқиш керак. Бу даврда ҳам курс фарқлари, ҳам девалвация жараёнлари юз берди. Бугунги кунда утилизация йиғими параметрлари ўзгармади», — деди Б. Aтамқулов Парламентда журналистлар саволларига жавобан.

Унинг сўзларига кўра, утилизация йиғими бозоримизни ҳимоя қилиш ва машинасозликни ривожлантириш учун керак.

«Ҳозирда турлича фикрлар бор. Вақт ўтиши билан нефть ва хомашё тугаши аниқ. Хом ашёни сотмасдан, янги иш ўринлари ва юқори технологияли иш ўринлари яратмасдан туриб, импорт маҳсулотлардан қутула олмаймиз. Шу муносабат билан биз қайта ишлашга эътибор қаратишимиз керак. Ҳаммаси биринчи қадамдан бошланади», - деди Б. Aтамқулов.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар