Қозоғистон илк бор Осиё Пара ўйинларида стол тенниси бўйича икки медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон тарихда Осиё Пара ўйинларида стол тенниси бўйича ўзининг илк медалини қўлга киритди. Мамлакат терма жамоаси Япониянинг Нагоя шаҳрида ўтказилаётган мусобақада иккита бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Туризм ва спорт вазирлигининг Спорт ва жисмоний тарбия ишлари қўмитасига таяниб хабар берди.

Казахстан впервые завоевал две медали по настольному теннису на Азиатских Пара играх
Фото: Комитет по делам спорта и физической культуры Министерства туризма и спорта РК

Япониянинг Нагоя шаҳрида ўтаётган V Осиё Пара ўйинларида қозоғистонлик спортчилар Ардақ Нурмағамбетов ва Али Маҳулбеков бронза медаллари соҳибига айланди.

Ардақ Нурмағамбетов Ҳиндистон вакили Сандип Данге устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Али Маҳулбеков эса ярим финалда Гонконг спортчиси Чжао Шуаюга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва бронза медалини қўлга киритди.

Казахстан впервые завоевал две медали по настольному теннису на Азиатских Пара играх
Фото: Комитет по делам спорта и физической культуры Министерства туризма и спорта РК

Бу — Қозоғистоннинг Осиё Пара ўйинлари тарихида пара стол тенниси бўйича қўлга киритган илк медалларидир!

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон V Осиё Пара ўйинларининг учинчи кунида 14 та медални қўлга киритган эди.