Қозоғистон иқтисодиётини иқлим ўзгаришига тайёрлаш керак - вазирлик
ASTANА. Кazinform – ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирининг биринчи ўринбосари Болат Бекнияз Қозоғистон иқтисодиётини иқлим ўзгаришига тайёрлаш зарурлигини маълум қилди.

“Икки йил аввал маҳаллий иқлимшунослар Орол денгизининг қуриб қолган ҳудудида тадқиқот олиб боришган. Улар 2030 йилга бориб ҳаво ҳарорати 1,7 даражага, 2050 йилга бориб эса 2,5 даражага ошишини аниқладилар. Яъни, бу жаҳон тенденцияларидан юқори. Шунинг учун биз тайёргарлик кўришимиз, иқтисодиётимизни иқлим ўзгаришига мослаштиришимиз керак”, — деди Б.Бекнияз Сенатда ўтказилган брифингда.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат янги сув омборларига муҳтож.
“Биз янги сув омборлари қуриш, каналларни қоплаш ва бу каналларни рақамлаштириш орқали тайёргарлик кўришимиз керак. Яъни мавжуд сув ресурсларини кўпайтиришимиз керак. Сув ресурсларига эга бўлиш учун сув омборлари қурилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим”, — деди вазир ўринбосари.