Қозоғистон иқтисодиётида кичик ва ўрта бизнеснинг улуши ўсди

None
ASTANА. Кazinform - Фаолият юритаётган кичик ва ўрта тадбиркорлик сони 23,4 фоизга ўсди ва 2 миллионга яқин корхонани ташкил этди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг асосий омили – ўзгарувчан бозор шароитларига мослаша оладиган ва мустақил ривожлана оладиган тадбиркорлик соҳасидир. Макроиқтисодий барқарорлик асоси сифатида қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш Ҳукуматнинг устувор вазифаларидан биридир. Мураккаб ташқи шароитларга қарамай, Қозоғистон иқтисодиётининг реал ўсиши 2022 йилда 3,3 фоизни ташкил этди. Амалдаги кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари сони 23,4 фоизга ўсди ва 2 миллионга яқин корхоналарни ташкил этди», — деди Алибек Қуантиров.

Унга кўра, ушбу соҳада банд бўлганларнинг умумий сони 18 фоиздан ортиқ ўсиб, 4,1 миллион кишига етди. Бугунги кунда иқтисодиётда банд бўлганларнинг қарийб 40 фоизи кичик ва ўрта бизнесда ишлайди.

«Натижада кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг иқтисодиётдаги улуши 33,3 фоиздан 36,5 фоизга ошди. Кичик ва ўрта корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 28 фоизга ошиб, 59 триллион тенгедан ортиқни ташкил қилди», — дея қўшимча қилди Алибек Қуантиров.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар
telegram