Қозоғистон иқтисодиёти беш ойда 4,5 фоизга ўсди – Алибек Қуантиров

ASTANA. Kazinform – Жорий йил январь-май ойларида мамлакат иқтисодиёти 4,5 фоизга ўсди. Бу ҳақда ҚР Ҳукумати йиғилишида Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, жорий йилда Қозоғистон иқтисодиёти ўтган йилнинг январь-май ойларига нисбатан 4,5 фоизга ўсган. Улар орасида реал секторда ўсиш 3,6 фоизни, хизмат кўрсатиш соҳасида 4,9 фоизни ташкил этди. Ижобий динамика саноатнинг барча асосий тармоқларида, хусусан, қурилиш, савдо, шунингдек, ахборот-коммуникация соҳаларида энг юқори ўсишни кўрсатди. Асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ўсиш суръати 17,2 фоизни ташкил этди», – деди Вазир.

Унинг маълумотларига кўра, инвестициялар оқими транспорт ва сақлаш соҳасида 56,1, қишлоқ хўжалигида 30,8, кўчмас мулк операцияларида 3, шунингдек, саноатда 15,7, жумладан, тоғ-кон саноатида 13,4 ва ишлаб чиқариш саноатида 2,8 фоизга ўсган.

«Ҳудудлар орасида энг юқори ўсиш Туркистон, Манғистау, Қизилўрда ва Қостанай вилоятларида кузатилди, – дейди Алибек Қуантиров.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар