Қозоғистон иқтисодиёти 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 4,3 фоизга ўсди

None
ASTANА. Kazinform - Қозоғистон иқтисодиёти 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 4,3 фоизга ўсди, мазкур кўрсаткич Миллий банкнинг жорий йил учун 3,5-4,5 фоиз даражасидаги прогнозларига мос келади. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий банки раиси Ғалимжан Пирматов брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Реал секторда ўсиш 2,7 фоизни ташкил этди, хизмат кўрсатиш соҳасида ишбилармонлик фаоллиги 5 фоизга ошди. Жорий йилнинг февраль ойида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш сезиларли даражада ошди. Қурилиш ишлари таркибида кўп хонадонли турар-жой биноларини фойдаланишга топшириш кўлами ортиб бормоқда. Барқарор ички талаб сақланиб қолмоқда, бу чакана савдо айланмасининг ижобий динамикасидан далолат беради», — деди Ғалимжан Пирматов.

Миллий банк раҳбари, шунингдек, январь-февраль ойларида чакана товар айланмаси реал кўрсаткичларда 12,9 фоизга ошганини маълум қилди.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар
telegram