Қозоғистон иқтисодиёти 2023 йилнинг биринчи ярмида 5 фоизга ўсди

ASTANА. Kazinform - Жорий йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш суръати 5 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда бугун ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон иқтисодиёти 2023 йилнинг биринчи ярмида 5 фоизга ўсди

«Жорий йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш суръати 5 фоизни ташкил этди. Жумладан, реал секторда ўсиш 4,8 фоизни, хизмат кўрсатиш соҳасида эса 4,9 фоизни ташкил этди», — деди Алибек Қуантиров.

Вазир барча йирик тармоқларда ижобий динамика кузатилаётгани, қурилиш, савдо, шунингдек, ахборот-коммуникация соҳаларида энг юқори ўсиш суръатлари кузатилаётганини таъкидлади.

Асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажмининг ўсиш суръати 13 фоизни ташкил этди.

Инвестициялар оқими транспорт ва омборга – 56,8 фоизга, савдога – 32,2 фоизга, қишлоқ хўжалигига – 22,1 фоизга, таълимга – 21,5 фоизга, шунингдек, саноатга – 10,9 фоизга, жумладан, тоғ-кон саноатига – 11,4 фоизга ўсди.

«Минтақавий шароитда энг яхши кўрсаткичлар Абай вилояти, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон вилоятлари ва Чимкент шаҳрида қайд этилган», — дея қўшимча қилди Алибек Қуантиров.

Муаллиф: Серик Сабеков