Қозоғистон Ҳукумати янги таркиб тасдиқлангунига қадар фаолиятини давом эттиради

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.

а
Фото:Акорда

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг ваколатларини кейинги даврда ҳам амалга ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатга кўра, қарор амалдаги Ҳукуматнинг Қозоғистон Республикасининг янги сайланган Қурултойи олдида ўз ваколатларини зиммадан соқит қилиши муносабати билан қабул қилинган.

Ҳукуматга янги таркиб тасдиқлангунига қадар ўз вазифаларини бажариш топширилди.

Фармон 2026 йил 28 августдан — имзоланган кундан бошлаб кучга кирди.