Қозоғистон Ҳукумати миллий инфратузилма режасини ишлаб чиқди

Нұрлан Байбазаров
Фото: ҚР Үкіметі

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазир ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров Ҳукумат 200 дан ортиқ лойиҳани ўз ичига олган миллий инфратузилма режасини ишлаб чиққанини маълум қилди. Бу ҳақда у Primeminister.kzга берган эксклюзив интервьюсида айтиб ўтди.

“Ишлар 2029 йилгача давом этади. Айни пайтда 200 дан ортиқ лойиҳага 40 триллион тенгедан ортиқ сармоя киритилади”, — деди бош вазир ўринбосари.

17 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Булар - энергетика, транспорт, логистика, сув ресурсларини бошқариш ва рақамли инфратузилма соҳасидаги лойиҳалардир. Жорий йилда ушбу лойиҳаларга қарийб 770 миллиард тенге сармоя киритилади.

Мамлакатда темир йўл қурилиши лойиҳалари давом этмоқда. Ўтган йили «Достық – Мойынты» йўли ишга туширилди, Алмати айланма йўли лойиҳаси бошланди. Шу билан бирга, жорий йилда “Мақтаарал – Дарбоза”, “Аяғоз – Бахти” янги темир йўллари қурилади. Мазкур лойиҳани амалга ошириш мамлакатнинг транспорт-транзит салоҳиятини оширишга қаратилган.

Сўнгги хабарлар
telegram