Қозоғистон ҳудудларида от гўшти қанча туради

TALDYQORĞAN. Кazinform - Қозоқларда куздан бошлаб сўқим сўйиш одати бор. Кўпчилик баҳоргача ейиш учун от, сигир, қўй сўяди. Бу йил сўқим тайёрлашга қанча маблағ сарфланади? Кazinform шарҳ тақдим этади.

гўшт
Фото: qazaly.kz

Сир эмаски, ҳозирда сўқимни сотувчилардан иликлаб(12 мучага бўлиб, бир мучасини) олиб кетаётганлар кўп. Баъзан бутун от гўштини сотиб олишга қурби етмайдиганлар қўшнилари билан бирга сўйишади. Отнинг нархи ҳайвоннинг ёши, семизлиги ва ориқлигига қараб ўзгаради.

Мамлакатдаги энг арзон гўшт Туркистонда. У ерда от гўшти нархи 1 кг учун 1900 тенгедан 2200 тенгегача.

Қизилўрдада бир килограмм гўшт 2100-2200 тенгедан сотилмоқда. Иликларга бўлинса, қўноннинг бир сони тахминан 100-120 минг тенгега тушади. Қарағандида от гўшти килограмми 2100-2500 тенгедан сотилмоқда.

гўшт нархи
Фото: Инфографика/Kazinform

 

Тараз, Чимкент, Семей, Орал ва Ўскеменда 1,5-2 ёшли қўнон гўштининг килограмми 2200 тенгедан сотилмоқда. Агар иликлаб сотиб олинса, бир сонининг нархи 120-150 минг тенгегача боради.

Павлодарда 1 кг ғунажин ва қўнон гўштини 2300-2500 тенгедан харид қилиш мумкин. Атирау, Ақтўбе ва Жезқазғанда гўштни тахминан худди шундай нархда сотиб олиш мумкин.

Алматида от гўшти 2300-2600 тенге оралиғида сотилаётган бўлса, Астанада 2350 тенгедан 2700 тенгегача сотилмоқда.

Қонаев ва Ақтауда от гўшти 2400 тенгедан бошланади (Ақтаудаги айрим фермерлар уни 2400-2800 тенгедан сотмоқда). Кўкшетау ва Қостанайда от гўштининг килограмми - 2500-2600 тенге (агар иликлаб сотиб олса, ғунажиннинг битта сони 120-160 минг тенге орасида бўлади).

Бошқа ҳудудларга нисбатан Талдиқорғанда от гўшти қимматроқ. Нархлари 2600-2800 тенгедан бошланса, Петропавлда 2700 тенгедан сотилмоқда.

Сўнгги хабарлар