Қозоғистон ҳудудларида нон нархи қанча

Қозоғистонликлар дастурхонини нонсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бугунги кунда бу турдаги ун маҳсулоти учун жуда кўп танлов мавжуд. Озиқ-овқат саватчасига оддий нон, ширин булочка, тандир нон каби бир неча турдаги нонларни қўшиш мумкин. Kazinform агентлиги таҳририяти ҳудудлардаги дўкон пештахталарида нон қанча тенгедан сотилаётганини кўздан кечирди.

нон нархи
Коллаж: Kazinform

Мамлакатнинг қайси ҳудудларида энг арзон ва юқори нархларда нон сотилаётганини аниқлаш мақсадида биринчи навли ундан тайёрланган маҳсулотлар таннархини аниқладик. Энг паст нарх Туркистонда эди. У ерда биринчи навли нон 70 тенгедан сотилмоқда. Қизилўрда шаҳри иккинчи ўринда. У ерда бир буханка ноннинг нархи - 90 тенге.

Кейинги ўринга Ақтау шаҳри жойлашган. У ерда нон нархи - 95 тенге. Чимкентда эса қолипда(андозада)пиширилган нон 99 тенге туради, гарчи талаб унчалик катта бўлмаса-да.

Ўскемен ва Ақтўбеда эса нон нархи - 100 тенге.

Шу билан бирга Тараз, Қонаев ва Жезқазған шаҳарларида ҳам нон нархи бир хил. У ерда бир дона буханка 110 тенгедан сотилмоқда. Нарх Атирауда ҳам шунга яқин. У ерда нон нархи - 115 тенге. Ҳозир Алмати ва Павлодар шаҳарларида нон ўртача 120 тенгедан сотилмоқда.

Улардан кейинги ўринга Қарағанди шаҳри жойлашган. У ерда мижозлар нон учун 135 тенге тўлайди. Ғалланинг ватани Қостанайда эса нархи 4 тенгега қимматроқ. Яъни нон 139 тенгедан сотилмоқда. Семейликлар нон сотиб олиш учун 150 тенге сарфлашади.

Кейин шаҳарлар ўртасида нон нархида 10 тенге фарқ бор. Петропавлда нон 160 тенге туради. Мамлакат пойтахти Астанада эса 170 тенге, Талдиқорғанда - 180 тенге.

Охиридан ҳисоблаганда, иккинчи ўринда Орал шаҳри. У ерда нон нархи - 200 тенге. Бу мамлакатдаги энг қиммат нон эмас. Қозоғистондаги энг юқори нарх ҳозир Кўкшетау шаҳрида. У ерда нон нархи - 205 тенге.

Ҳамма қозоғистонликлар ҳам худди шундай қолипда пиширилган нонни истеъмол қилмайди. Масалан, Чимкент ва Туркистон аҳолиси тандир нонини истеъмол қилишни афзал кўради. Баъзилар эса ширин булочка сотиб олишади. Унинг нархи биринчи навли нондан анча юқори.

Қозоғистоннинг айрим супермаркетларидан керакли нонни топа олмайдиган пайтлар ҳам бўлади. Пештахталарда нон маҳсулотлари бўлса-да, одамлар оддий қолипда пиширилганини тополмай, уйлари ёнидаги кичик дўконларга югуришади.

нон нархи
Инфографика: Kazinform

 

Сўнгги хабарлар