Қозоғистон хорижий ОАВда: Хитой билан газ шартномаси, Астана аэропортини модернизация қилиш
Жорий ҳафтада хорижий ОАВда Қозоғистон ва Хитой ўртасида газ етказиб бериш бўйича янги шартнома, БАА Terminals Holding билан Астана аеропортини мультимодал марказ сифатида ривожлантириш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзолангани ҳақида мақолалар чоп этилди. Батафсил Кazinform агентлиги эксперти шарҳида ўқинг.

Reuters: Қозоғистон ва Хитой газ етказиб бериш бўйича янги шартнома имзолади
18 октябрь куни Reuters ахборот агентлиги Қозоғистоннинг QazaqGaz ва Хитойнинг Petrochina International компаниялари Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Пекинга ташрифи чоғида газ етказиб бериш бўйича янги шартнома имзолагани ҳақида хабар берди.
“Компания сиёсати туфайли исмини ошкор этишдан бош тортган Хитой саноати вакили шартнома амалдаги келишувнинг давоми эканлигини айтди”, — дейилади мақолада.
Қозоғистон Хитойга бир неча йиллардан бери табиий газ етказиб бермоқда, аммо вақт ўтиши билан етказиб бериладиган газ миқдори камайган. Дастлаб, бу пасайиш талабнинг камайиши билан боғлиқ бўлса, кейинчалик ички истеъмолнинг ўсиши таъсир кўрсатди.
“Reuters агентлигининг расмий божхона маълумотларига асосланган ҳисоботига кўра, Хитой 2018-2022 йиллар оралиғида Қозоғистондан ҳар йили ўртача 4,5 миллион тонна ёки тахминан 6,2 миллиард куб метр табиий газ импорт қилган”, — дейилади мақолада.
China Daily: Қозоғистон “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида 1300 километр темир йўл қуради
China Daily газетаси 18 октябрь куни Пекинга ташриф буюрган Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга асосланиб, Қозоғистон “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида яқин уч йил ичида 1300 километр янги темир йўл қуришини ёзди.
“Мамлакатимиз Қозоғистон ва Хитой халқлари манфаатлари, дўстлик ва абадий стратегик шериклик руҳидан келиб чиқиб, “Бир макон, бир йўл” ташаббусининг юксак мақсадини янада тарғиб қилади”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Anadolu Agency: Қозоғистон Исроилни Фаластин фуқароларига нисбатан “ортиқча куч ишлатишдан” сақланишга чақирмоқда
17 октябрь куни Туркиянинг Anadolu агентлиги Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг Исроилдаги можаро бўйича расмий баёноти ҳақида мақола чоп этди.
“Қозоғистон сешанба куни Исроил ҳукуматини Фаластин тинч аҳолисига нисбатан “ҳокимиятдан номутаносиб фойдаланиш”дан тийилишга чақирди. Бундай ҳолатда халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқларини таъминловчи тегишли резолюцияларини амалга ошириш жуда муҳим”, — дейилади мақолада.
Channel News Asia: Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси Марказий Осиёга фойда келтирдими?
Сингапурнинг Channel News Asia нашри 17 октябрь куни Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси Марказий Осиёга қандай таъсир қилгани ҳақида мақола чоп этди.
Ахборот канали BRI доирасидаги лойиҳалар қандай амалга оширилаётганини кўриш учун Марказий Осиё мамлакатларига йўл олди.
Қозоғистонда мухбирлар Хитойнинг Қозоғистон билан шимоли-ғарбий чегарасида жойлашган стратегик аҳамиятга эга бўлган Қорғас шаҳрига ташриф буюришди, у ерда BRI нинг энг улуғвор лойиҳаларидан бири – “Қорғас дарвозаси” жойлашган.
“Бу ерда товарлар Европага кетишдан олдин Хитой поездларидан Қозоғистон поездларига ўтказилади. Чунки Хитой темир йўл вагонларининг ўлчамлари Қозоғистон поездлариникидан торроқ бўлгани учун Хитой поездлари Қозоғистон йўлларида ҳаракатлана олмайди”, — дейилади мақолада.
Agenzia Nova: Астана аэропорти БАА компанияси томонидан модернизация қилинади
Италиянинг Agenzia Nova нашри 17 октябрь куни Астана аэропорти Қозоғистон ва Emirati Terminals Holding ўртасидаги келишувга мувофиқ модернизация қилиниши ҳақида хабар берди.
“Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ва Emirati Terminals Holding компанияси ўртасида имзоланган келишув туфайли Қозоғистон пойтахти Астана аэропорти йирик мультимодаль марказга айланади”, — дейилади мақолада.
Мақолада айтилишича, БААнинг Terminals Holding компанияси Астана аэропорти фаолиятини ҳар томонлама баҳолайди ва кейинчалик йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва аэропортнинг умумий самарадорлигини ошириш мақсадида оператив бошқарувни ўз қўлига олади.