Қозоғистон хоккейчилари жаҳон чемпионати олдидан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

ASTANА. Кazinform - 26 декабрдан 5 январга қадар Канадада шайбали хоккей бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

хоккей
Фото: МОҚ

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, Қозоғистон терма жамоаси Оттавада В гуруҳидан жой олган ва гуруҳ босқичида Чехия, Словакия, Швейцария ва Швеция терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

16 декабрь куни Астанадаги йиғиндан сўнг хоккейчилар Канадага жўнаб кетишади. У ерда машғулотларни давом эттиради ва иккита ўртоқлик ўйини ўтказади: 19 декабрь куни Германия терма жамоасига қарши майдонга тушади, 21 декабрь куни эса Марказий Канада хоккей лигасида (CCHL)тўп сураётган “Хоксбери Хокс” ёшлар жамоасига ўйнайди.

Қозоғистон терма жамоаси чемпионатни 27 декабрь куни бошлайди. Биринчи ўйин швециягага қарши бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон хоккей бўйича аёллар терма жамоаси 12-15 декабрь кунлари 2026 йилги Олимпиада ўйинларига саралаш босқичида иштирок этиши ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар