Қозоғистон Хитойга ўсимлик маҳсулотлари экспортини кенгайтиради

ASTANA. Kazinform – Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ербол Тасжуреков Қозоғистон Хитойга қандай қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни режалаштираётганини айтди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Казахстан расширит экспорт растениеводческой продукции в Китай
Фото: freepik.com

Унинг сўзларига кўра, карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланиши орқали ўсимлик маҳсулотларини илгари суриш борасида янги бозорлар очилмоқда. Бугунги кунда Озарбайжон, Туркия, Эрон, МДҲ, Туркманистон, Хитой каби давлатлар билан бундай шартномалар тузилган.

“Хитойга экспорт қилувчилар реестридаги маҳаллий тадбиркорлар сони йил сайин ортиб бормоқда; бугунги кунда 2432 нафар қозоғистонлик тадбиркор рўйхатга олинган”, — деди Ербол Тасжуреков.

Унинг таъкидлашича, Хитой бозорига отқулоқ, нўхат, ясмиқ ва рапс каби маҳсулотларни етказиб бериш бўйича келишувларга эришилган.

“Бугунги кунда қанд лавлаги пулпасини етказиб бериш бўйича келишув борасида музокаралар олиб бориляпти. Шунингдек, биз 2026 йилга бориб етказиб бериладиган маҳсулотни турларини кенгайтиришни режалаштиряпмиз. Бунда гуруч, мош, пахта ва полиз экинлари қўшилади”, - дея қўшимча қилди вазир ўринбосари.

Сўнгги хабарлар