Қозоғистон-Хитой транспорт йўналишларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
ASTANA. Kazinform - Ташриф доирасида ҚР Транспорт вазири Марат Қарабаев ХХРнинг транспорт ва логистика соҳасидаги энг йирик транспорт компаниялари вакиллари билан учрашди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Транспорт вазирлигига таяниб.

Хусусан, қуйидаги компаниялар билан учрашувлар ўтказилди:
- Khorgos International Freight Forwarding Co. Ltd. (хоргос халқаро юк ташиш компанияси);
- Xinjiang China European Joint Logistic Company (Хитой ва Европанинг Синьцзяндаги қўшма логистика компанияси);
- China Railway No. 2 Engineering Group Co., Ltd. (қурилиш ва инфратузилма лойиҳаларига ихтисослашган йирик Хитой қурилиш компанияси);
- Changjiang Construction Investment Co., Ltd. (қурилиш ва инфратузилмани ривожлантиришга сармоя киритишга ихтисослашган компания);
- YTO Express Co., Ltd. (компания Хитойнинг ўнта йирик логистика компанияларидан бири ва "катта бешлик"га кирган);
- Commercial Aircraft Corporation of China (CОМАC, Хитойда фуқаролик самолётларининг энг йирик давлат ишлаб чиқарувчиси);
- China Railway Intermodal Transport Information Technology Co Ltd. (мультимодал ташиш ва транспорт логистикаси соҳасида ахборот технологиялари ва бошқарув тизимларига ихтисослашган компания);
- PetroChina International (нефть, газ ва нефть маҳсулотлари халқаро савдосига ихтисослашган).
Музокаралар давомида томонлар ҳамкорлик масалалари, жумладан, транспорт йўналишларини кенгайтириш, Қозоғистон ҳудуди орқали транзит шароитларини яхшилаш, шунингдек, логистика жараёнларини оптималлаштириш учун инновацион технологияларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, Қозоғистон ва Хитойнинг транспорт-логистика инфратузилмасини такомиллаштириш, икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган истиқболли лойиҳаларга ўзаро ҳамкорлик ва сармоя киритиш муҳимлиги таъкидланди.