18:35, 06 Апрель 2022 | GMT +5
Қозоғистон-Хитой чегарасидан ўтган автомобиллар сони ўтган йилга нисбатан 123 фоизга ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон-Хитой чегарасидан ўтган автомашиналар сони ўтган йилга нисбатан 123 фоизга ошди. Бу ҳақда Инқирозга қарши чора-тадбирлар бўйича тезкор штаб йиғилишида Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Йиғилиш иштирокчилари Хитой билан чегарадаги икки йўналишда юк ташиш билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар.
Ҳозирда Қозоғистон-Хитой чегарасида бешта автомобил ва иккита темир йўл назорат-ўтказиш пункти, шунингдек, «Қорғас» божхона постида юк терминали мавжуд.
Жорий йилнинг уч ойида автотранспорт воситалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 123 фоизга (6,3 мингдан 14,0 мингтага) ошган.
Шу билан бирга, Божхона қиймати индекси 75%, божхона тўловлари индекси 264 тенге/кгдан 561 тенге/кггача ўсди.