Қозоғистон-Хитой чегарасидаги яна учта бекатда «яшил йўлак» ишга туширилиши мумкин

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Қозоғистонга илк бор амалий ташриф билан келган ХХР Шинжон-Уйғур автоном райони (ШУАР) ХКП партия қўмитаси котиби, ХКП 20-чақириқ Сиёсий бюроси аъзоси Ма Синжуй билан савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ҳукуматининг расмий сайтига таяниб.
None

photo

Бош вазир Хитой Қозоғистоннинг энг йирик савдо шерикларидан бири эканлигини, унинг умумий савдо таркибидаги улуши 18 фоизни ташкил этишини таъкидлади.

Масалан, ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 34 фоизга кўпайиб, 24 миллиард доллардан ошди ва бу сўнгги 30 йил ичида эришилган янги рекорд кўрсаткич бўлди.

Бундан ташқари, у ўзаро савдо ҳажмининг 40 фоиздан ортиғи ШУАРга тегишли эканлигини айтди.

«Агар икки давлат раҳбарларининг 2030 йилга бориб товар айирбошлаш ҳажмини 35 миллиард долларга етказиш бўйича топшириғини инобатга оладиган бўлсак, Қозоғистон ва Шинжон ўртасидаги ўзаро савдо муҳим аҳамият касб этади. Биз хитойлик ҳамкасбларимиз билан биргаликда ана шу юксак мақсадларга эришишга тайёрмиз», – деди Алихан Смаилов.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда ўзаро савдо, жумладан, хом ашё бўлмаган товарларни айирбошлаш суръати мустаҳкамланмоқда.

Шу муносабат билан Бош вазир Қозоғистон маҳсулотларининг Хитойга экспортини 135 турдаги товар учун 1 миллиард долларга ошириш орқали ижобий тенденцияни қўллаб-қувватлашни таклиф қилди.

Ўзаро ҳамкорликнинг муҳим йўналиши сармоявий ҳамкорлик, хусусан, умумий қиймати 21 миллиард доллардан ортиқ бўлган 52 та қўшма лойиҳани амалга оширишдир.

Умуман олганда, Хитой Қозоғистон иқтисодиётига сармоя киритаётган ТОП-5 давлатлар қаторига киради. Охирги 15 йил ичида ХХРдан жами сармоя оқими 23 миллиард долларга етди.

photo


«Биз ШУАР сармоявий ҳамжамиятини қўшма лойиҳалардаги иштирокини кенгайтиришга таклиф қиламиз», – деди Бош вазир.

Алихан Смаиловнинг айтишича, икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда чегарага яқин ҳудудларнинг ўзаро ҳамкорлиги алоҳида аҳамиятга эга.

Шу муносабат билан у Алматида бир қатор минтақалараро шартномалар ва тижорат ҳужжатлари имзоланиши режалаштирилган Чегаравий ҳамкорликнинг 2-Дўстлик мулоқотини ўтказиш муҳимлигини таъкидлади.

photo

Ўз навбатида Ма Синжуй Қозоғистон ва Хитойни яқин иқтисодий алоқалар боғлаб туришини таъкидлаб, ШУАР қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика, логистика, таълим, инновациялар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга ва бошқа соҳаларда ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёр эканини маълум қилди.

«Хитой ва Қозоғистонни тоғлар ва дарёлар бирлаштиради, биз дўстона қўшни ва ҳамкор давлатлармиз. Шу 30 йил давомида мамлакатларимиз икки томонлама муносабатларни ўзаро ишонч руҳида ривожлантиришга муваффақ бўлди. Икки давлат раҳбарлари ҳамкорликни янада кенгайтириш режаларини биргаликда белгилаб олишди. Биз турли соҳаларда эришилган келишувларни амалга оширишимиз керак», – деди Ма Синжуй.

Учрашувда чегарадаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли чегара йўл станцияларининг ўтказувчанлиги ортиб бормоқда, бу эса ҳар икки давлатнинг иқтисодий ривожланиши учун фойдалидир.

photo

Бош вазир қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жадал олиб ўтиш бўйича бешта станциядан иккитасида «яшил йўлак» фаоллаштирилганига эътибор қаратди ва қолган учта станцияда: «Дўстлик – Алашанькоу», «Майқапшағай – Зимунай» ва «Қалжат – Дулати» станцияларида уларни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Алихан Смаилов Қозоғистон юк ташувчиларига ХХРга кириш учун визалар бериш тартиб-таомилларини тезлаштириш масаласини кўтарди, бу умумий товар айланмаси суръатини ошириш имконини беради.

Шу билан бирга, Транскаспий халқаро транспорт йўналиши доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари, «Қорғас» халқаро трансчегаравий ҳамкорлик маркази хизматини тиклаш, назорат-ўтказиш пунктларини модернизация қилиш режаси, трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш ва бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

photo

Учрашув якунлари бўйича томонлар икки давлат ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун барча зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёр эканини тасдиқлади.

Фото: primeminister.kz


Сўнгги хабарлар