Қозоғистон-Хитой чегарасида юк терминали қурилади

None
None
TALDYQORǴAN. Кazinform - Қозоғистон-Хитой чегарасидаги «Достиқ» станциясида юк терминали қурилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алмати вилояти ҳокими Қанат Бозумбаевнинг сўзларига кўра, экспорт ва импорт товарларини қайта юклаш, тушириш ва сақлашга қаратилган йирик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Масалан, «DAR RAIL Infrastucture» корхонасининг «Достиқ» станциясидаги нархи 25 млрд тенгени ташкил қиладиган 150 иш ўрнига эга терминал қурилишини айтиш мумкин. Лойиҳа Қозоғистон-Хитой чегараси орқали йилига 9 миллион тоннагача юк ва 300 минг контейнерни юклаш, тушириш ва сақлашни кўзда тутади.

Минерал хомашёни ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратилади. Вилоятда уран ва кўмир конларининг ноёб заҳиралари, шунингдек марганец, вольфрам, олтиннинг аниқланган захиралари, фойдали қазилмаларнинг йирик конлари мавжуд.

«Тўғри йўлга қўйилган ҳолда туризм саноати иқтисодиётнинг тўлақонли драйверига айланиши мумкин. Алмати тоғ кластерини, Алакўл ва Балхаш қирғоқларини, миллий боғларда экологик туризмни ривожлантириш устувор йўналишлар ҳисобланади. Алмати кончилик кластери доирасида умумий қиймати 546,7 миллиард тенге бўлган 8 та лойиҳани амалга ошириш ва 6 мингдан ортиқ иш ўрни яратиш режалаштирилган. 2025 йилга бориб ялпи ҳудудий маҳсулотда туризм улуши 6 фоизгача ошади», - деди Алмати вилояти ҳокими Қанат Бозумбаев.

Умуман олганда, вилоятнинг 2025 йилгача бўлган инвестиция портфели умумий қиймати 2,8 триллион тенге бўлган 289 та лойиҳани ўз ичига олган, 19 минг киши иш билан таъминланади.

Муаллиф: Самал Қабишева

Сўнгги хабарлар
telegram