21:01, 20 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистон-Хитой чегараси бир кунга ёпилади
ASTANA. Kazinform – ҚР Миллий хавфсизлик қўмитаси Қозоғистон ва ХХР ўртасидаги чегарадаги назорат-ўтказиш пунктлари вақтинча ёпилиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради Kazinform.
Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати Қозоғистон Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасидаги келишувга мувофиқ 22 июнь куни чегара постлари ёпилишини маълум қилди.
Бунинг сабаби Хитойда нишонланадиган Аждаҳо қайиқлари фестивали (Дуань-у).
«Шунинг учун 22 июн куни Қозоғистон-Хитой чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларидан одамлар, транспорт воситалари, юк ва товарлар ўтказилмайди. Маршрутларингизни олдиндан режалаштиринг», – дея огоҳлантиради қўмита.
Темир йўлдаги назорат-ўтказиш пунктлари доимий режимда ишлайди.