Қозоғистон Хитой банки маблағлари ҳисобидан божхона пунктларини модернизация қилмоқда

кеден
Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг Хитой, Ўзбекистон ва Туркманистон билан чегараларидаги назорат-ўтказиш пунктлари тўлиқ модернизация қилинмоқда.

ҚР Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитасининг Божхона назорати департаменти директори Елдос Саудабаевнинг айтишича, Хитой Эксимбанкининг соддалаштирилган давлат қарзи ҳисобидан модернизация ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон билан чегарадаги “Қапланбек”, “Қазиғурт”, “Атамекен” ва “Тажен”; Хитой билан чегарада – “Дўстлик-автомобиль”, “Қалжат”, “Майқапшағай” ва “Бақти”; Туркманистон билан чегарада – “Темир бобо” ўтказиш пунктлари янгиланади.

Ўзбекистон томонининг розилиги билан “Қапланбек” ва “Зангиота” автомобиль назорат пунктлари реконструкция қилиш учун тўлиқ ёпилди. Қолган назорат-ўтказиш пунктлари ёпилмайди, лекин автомобиллар ва жисмоний шахсларнинг ҳаракатланиши чекланади.

“Бир назорат-ўтказиш пунктларини қуриш учун ўртача 15 миллиард тенге ажратилади. Қолаверса, шуни айтмоқчиманки, бу 8 полосали модернизация қилинган замонавий пункт бўлади. Қурилишнинг тахминий жадвали йил охиригача режалаштирилган. Бугунги кунда “Қазиғурт” ва “Атамекен” божхона постлари 70-80 фоизга янгиланди”, – дейди Е.Саудабаев.

Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш доирасида юк кўтариш қуввати 8 баробарга, вақт эса 2 соату 25 дақиқагача қисқартирилади, коррупция хавфи камаяди.

Сўнгги хабарлар