Қозоғистон Ҳиндистондаги энг яхши бизнес туризм йўналиши сифатида тан олинди

Туризм
Фото: Туризм және спорт министрлігі

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон 2023-2024 йилларда Ҳиндистондан ишбилармон сайёҳлар учун энг яхши MICE-дестинация деб топилди. Номинация Деҳлида (Ҳиндистон) ўтказиладиган йиллик The MICE Conference Expo & Awards (TMCEA) да тақдим этилди.

Мукофот MICE Affairs журналининг таҳририяти томонидан топширилади. Маросим MICE-саноатидаги энг муҳим воқеалардан биридир. Чунки бу ерда бозорнинг етакчи вакиллари ҳозирги тенденцияларни муҳокама қилиш, бизнес учрашувларини ўтказиш ва соҳанинг энг яхшиларини аниқлаш учун йиғилади.

Мукофотни Kazakh Tourism номидан компаниянинг Ҳиндистондаги вакили Прашант Чодри ўтган йили Kazakh Tourism МК АЖ томонидан ташкил этилган саёҳат доирасида Астана ва Алмати шаҳарларига келган MICE Affairs Media Group бош директори Сачин Маночадан олди.

MICE - конференциялар, конгресслар, кўргазмалар ва бошқа бизнес тадбирлар саноати Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликнинг потенциал йўналишларидан биридир.

Сўнгги хабарлар
telegram