Қозоғистон Ханчжоудаги Осиё ўйинларида бешинчи медалга эга бўлди

Ханчжоудаги Осиё ўйинларида дзюдочилар ўртасида 81 килограммгача бўлган вазн тоифасида Қозоғистон вакили Абилайхан Жубаназар ва ўзбекистонлик Мусо Собиров ўртасида учинчи ўрин учун жанг бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

Дзюдо
Фото: Sports.kz

Жанг ғолиби қозоғистонлик дзюдочи бўлди ва у рақибини golden score (иппон) эвазига мағлуб этди ва шу тариқа бронза медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Жубаназар дастлабки босқичларда Гонконг ва баҳрайнлик рақибларидан кучлироқ бўлган ва ярим финалда тожикистонлик спортчи Сомон Маҳмудбековга имкониятни бой берган эди.

Бунгача Мағжан Шамшадин ва Эсмигул Қуюлова дзюдо бўйича Осиё ўйинларида бронза, Абиба Абужақинова кумуш медални қўлга киритган эди. Қозоғистон терма жамоасида яна бир бронза медали соҳиби ўқ отувчи Никита Чирюкин бўлди.

Сўнгги хабарлар