Қозоғистон халқининг неча фоизи Президентга ишонади
ASTANА. Кazinform - Халқнинг Давлат раҳбарига бўлган ишончи даражаси изчил юқорилигича қолмоқда. Бу ҳақда ҚР Президенти ҳузуридаги Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институти томонидан эълон қилинган социологик сўров натижасида маълум бўлди.

— Давлат раҳбарига бўлган ишонч даражаси 80,5 фоизни ташкил этади, яъни у барқарор юқорилигича қолмоқда. Бу кўрсаткич ёшлар ўртасида 86,4 фоизга, қозоқлар орасида 82,2 фоизга етади. Аёллар ва бадавлат гуруҳлар ҳам юқори даражадаги ишончни кўрсатади. Фуқароларнинг доимий ишончини сиёсий ислоҳотлар, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий чора-тадбирлар натижаси билан боғлаш мумкин, – дейди ҚСТИ эксперти Гулназ Қасимова.
Социологик тадқиқотлар натижаларига кўра, қозоғистонликларнинг 66,2 фоизи 2024 йилни яхши ва оптимистик кайфият билан якунламоқда. Қўшни давлатлар ва Яқин Шарқдаги ҳарбий можаролар каби глобал муаммоларга қарамай, Қозоғистон халқи ўтган йилга ижобий баҳо берди.

Шунингдек, сўровда қатнашган фуқароларнинг 77,7 фоизи Қозоғистоннинг 2024 йилда сиёсий ривожланиш йўналишини қўллаб-қувватлаган. Бу кўрсаткич мамлакат раҳбариятининг ички ва ташқи сиёсий қарорлари мамлакат томонидан маъқулланганидан далолат беради.

Социолог, ҚСТИ эксперти Айгул Забированинг айтишича, бундай сўровларни ўтказишда биринчи навбатда жами аҳолининг неча фоизини ёшлар ташкил этиши, қанчасини ўрта ёшлилар ва қанча кексалар ҳисобга олиниб, сўровда бир хил фоиз нисбати бўйича респондентлар танлаб олинади. Шундай қилиб, сўровнинг энг аниқ натижаси аниқланади.
