19:15, 21 Январь 2022 | GMT +5
«Қозоғистон халқига» жамғармасидан олинган молиявий ёрдам солиққа тортилмайди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси раисининг ўринбосари Қайрат Миятов «Қозоғистон халқига» жамғармасига пул ўтказмаларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига қандай имтиёзлар берилаётгани ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Миллий иқтисодиёт вазирлигида тадбиркорларни Қозоғистон халқи жамғармасига маблағ ўтказишни рағбатлантириш мақсадида Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилиши кўриб чиқилмоқда. «Қозоғистон халқига» солиққа тортиладиган даромадларини ижтимоий жамғармага мулк шаклида ўтказмаларни амалга оширганларгага солиқни камайтириш таклиф этилади. Бу имтиёз миқдори ҳозирча муҳокама қилинмоқда», - деди Қайрат Миятов.
Иккинчи қисм - Жамғарма томонидан кўрсатиладиган ёрдамга тегишли. Солиқ қонунчилигига кўра, олувчининг даромади қайтариб берилмайдиган мулк сифатида кўриб чиқилади. Ҳозир биз Солиқ кодексининг ушбу бандини кўриб чиқмоқдамиз. Яъни, солиқ имтиёзларига ўзгартиришлар киритилади», — деди қўмита раҳбари.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай