Қозоғистон халқи Ассамблеясини ривожлантиришнинг 2030 йилгача бўлган концепцияси тасдиқланди

ASTANА. Кazinform — Концепция Қозоғистон халқи Ассамблеясини янада ривожлантиришни назарда тутади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

ҚХА
Фото: Ақорда

— Давлат раҳбарининг Фармони билан Қозоғистон халқи Ассамблеясининг 2030 йилгача бўлган "Бирлигимиз — хилма-хилликда" концепцияси тасдиқланди. Ҳужжатда жамоатчилик тотувлиги ва миллий бирликни таъминлаш мақсадида мамлакатни жипслаштиришга қаратилган янги тамойиллар ва ёндашувлар назарда тутилган, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Тоқаев давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади.

Сўнгги хабарлар