Қозоғистон халқаро фан олимпиадалари ғолибларига 73 миллион тенгедан ортиқ мукофот берди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда Халқаро фан олимпиадасида ғолиб ва совриндор бўлган 27 нафар ўқувчига 73 миллион тенгедан ортиқ мукофот берилди. Уларнинг ўқитувчи-устозларига ҳам бир марталик нақд пул тўловлари берилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None

Матбуот хизмати хабарига кўра, қозоғистонлик ўқувчилар олимпиадаларда иштирок этиши учун тарихда биринчи марта пул мукофотларига сазовор бўлди. Бу Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг иқтидорли болаларни рағбатлантириш бўйича топшириғи туфайли амалга ошди. Шунингдек, 27 нафар медал совриндори мамлакатимиз олий таълим муассасаларида бепул ўқиш имкониятига эга бўлади.

Давлат раҳбари топшириғи ижроси доирасида ҚР Таълим-маориф вазирлиги томонидан халқаро фан олимпиадалари ғолибларига 1,5 миллиондан 4,5 миллион тенгегача бўлган пул мукофотлари топширилди. Аввалроқ, таълим вазири Асхат Аймағамбетов таъкидлаганидек, бу йил рўйхатга 7 та олимпиада киритилган бўлса, кейинги йил яна 7 та олимпиада билан тўлдирилади.

«2022 йилда терма жамоамиз 3 та олтин, 15 та кумуш ва 9 та бронза медалини қўлга киритди»

, — дейилади вазирлик хабарида.

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар