Қозоғистон Халқ Кенгашининг биринчи сессияси 23-24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади
ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Халқ Кенгашининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Қозоғистон Халқ Кенгашининг биринчи сессияси 2026 йил 23-24 сентябрь кунлари Астана шаҳрида бўлиб ўтади.
"Қозоғистон Халқ Кенгаши тўғрисида"ги Қозоғистон Республикаси Конституциявий қонунининг 7-моддаси 2-бандига мувофиқ:
— Қозоғистон Халқ Кенгашининг биринчи сессияси 2026 йил 23-24 сентябрь кунлари Астана шаҳрида чақирилсин. Қозоғистон Халқ Кенгаши котибияти биринчи сессияни ўтказишни ташкил этиш чораларини кўрсин, — дейилади хабарда.
Қозоғистон Республикаси Президенти
Қ.Тоқаев
Астана, Ақорда, 2026 йил 22 сентябрь
№ 331
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Халқ Кенгаши таркиби тасдиқланди.