Қозоғистон гўшт маҳсулотларини сотиш учун янги бозорларга чиқади

ASTANA. Kazinform - Қозоғистондан Россия ва Хитойга гўшт экспорти ортади.

мясо
Фото: Pixabay

“Статистикага ишонадиган бўлсак, 2023 йилда гўшт экспорти 24,4 минг тоннани, жумладан, мол гўшти - 15,8 минг тонна ва қўй гўшти - 7,8 минг тоннани ташкил этади. Маҳаллий гўшт экспортининг асосий йўналишлари Ўзбекистон, БАА, Қирғизистон, Эрон, Қувайт ҳисобланади. 2023 йилда 2022 йилга нисбатан парранда гўшти экспорти 13,7 минг тоннадан 31,5 минг тоннага кўпайди. Асосий экспорт йўналишлари: Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Беларусь, Тожикистон. Энди Қозоғистон гўшт ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини ЕОИИ, МДҲ давлатлари, шунингдек, Форс кўрфази мамлакатлари, Хитой, Японияга экспорт қилиш имкониятига эга”, — дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Kazinform агентлигига жавобида.

Вазирликнинг маълумотларига кўра, тез орада гўшт маҳсулотларининг янги бозорлари пайдо бўлади.

“Қозоғистон чорвачилик маҳсулотларини сотиш учун янги бозорларни очиш мақсадида Сингапур, Вьетнам, Малайзия, Гонконг ветеринария талабларини мувофиқлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, 2024 йил 15 январдан бошлаб Россияга гўшт экспорти тикланади, бу икки мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасидаги музокаралар натижасида мумкин бўлди”, — дейилади вазирлик хабарида.

Хусусан, Россияга қуйидаги маҳсулотлар экспорт қилинади: мол гўшти, қўй гўшти, чўчқа гўшти, сут ва сут маҳсулотлари, шунингдек, гўшт маҳсулотлари.

Сўнгги хабарлар