Қозоғистон Гуанчжоудаги халқаро китоб кўргазмасида миллий павильонини тақдим этди
ASTANA. Kazinform — Гуанчжоу шаҳрида бу йил 30-чи марта ташкил этилган Жанубий Хитой китоб кўргазмаси тантанали равишда очилди. Бу — Хитойда китоб ва нашриёт соҳасидаги йирик кўргазмалардан бири. Қозоғистон мазкур тадбирда кетма-кет иккинчи йил қаторидан иштирок этиб, ўзининг миллий павильонини тақдим этди.
Тадбирнинг очилиш маросимида Маданият ва ахборот вазирлиги, дипломатик корпус ҳамда Хитой маданият соҳаси вакиллари иштирок этди.
Миллий павильонда замонавий қозоқ адабиёти ва болалар асарлари, маданий мерос ҳамда креатив индустрия соҳаларини қамраб олган 100 га яқин китоб ва маданий маҳсулотлар намойиш этилган.
Экспозицияда Абай Қунонбойўғли, Муҳтор Ауэзов, Чўқон Валихонов, Ибрай Олтинсарин, Ахмет Байтурсинов ва бошқа таниқли шахсларнинг ижоди ҳамда меросига бағишланган нашрлар тақдим этилган.
Шунингдек, қозоқ халқининг эпик ва фольклор мероси, урф-одатлари, ҳунармандчилиги, миллий кийимлари ва таомлари, ўтов маданияти ҳақидаги китоблар ҳам ўрин олган.
Кўргазма доирасида «Туркистон» ва «Чексиз мусиқа: Димаш» китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Кенг жамоатчиликка қозоқ халқининг анъанавий ҳунармандчилик намуналари намойиш этилиб, миллий маданиятнинг ўзига хос хусусиятлари таништирилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Давлат матбуот ва нашриёт ишлари бошқармаси классик асарларни таржима қилиш ва нашр этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Ҳужжат доирасида келгуси беш йилда қозоқ ва хитой адабиётининг 30 га яқин асарини таржима қилиш режалаштирилган.
Қозоғистоннинг маданий дастури Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги, Пекиндаги Қозоғистон маданият маркази, Qazaq-Oner миллий уюшмаси, Қозоғистоннинг Хитойдаги Элчихонаси, Гуанчжоудаги Бош консулхонаси ҳамда Nomad Culture Foundation жамғармаси кўмагида ташкил этилди.
Кўргазма 27-31 август кунлари Гуанчжоу шаҳридаги China Import and Export Fair Complex мажмуасида бўлиб ўтади.