Қозоғистон Грузия портида янги терминал қурилишини бошлайди

None
Фото: gov.kz
ТBILISI. Kazinform – Грузиянинг Поти портида контейнер терминали қурилишига капсула қўйиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев иштирок этди, деб хабар беради Kazinform.

Грузия Қора денгизи соҳилида олиб борилаётган ушбу қурилиш билан PTC Holding компанияларининг Қозоғистон транспорт ва логистика инвестиция гуруҳи шуғулланади. Натижада Транскаспий халқаро транспорт йўналишида юк ташиш ҳажми ошиши тахмин қилиняпти.

«Бу Грузиянинг йирик портларидан бирида амалга оширилаётган Қозоғистоннинг биринчи инфратузилма лойиҳасидир. Уни амалга оширишнинг фаол даври жорий йил сентябрда, қурилиш ишлари эса октябрда бошланади. Объектни 2024 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Терминал 8 гектар майдонни эгаллайди. Вазирлик маълумотларига кўра, унинг йиллик қуввати 80 000 тагача контейнер (20 футлик контейнер) қабул қила олади», – дейилади вазирлик маълумотида.

photo

Сўнгги хабарлар