Қозоғистон Грецияга дон экспорт қилади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Грецияга дон экинларини экспорт қилади ва бу мамлакатдан зайтун мойини импорт қилади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб хабар беради.
None

Маълумотларга кўра, тегишли ҳужжат икки давлат қишлоқ хўжалиги вазирлари – Ербол Қарашўкеев ва Георгис Георгантас KGIR – 2022 глобал инвестициялар бўйича Қозоғистон давра суҳбати доирасида имзоланди.

ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари маҳаллий буғдойнинг барқарор маҳсулдорлиги ва юқори сифат кўрсаткичлари Қозоғистоннинг ғалла ва ун дунёда экспорт қилувчи етакчи давлатлардан бири сифатида тан олинишига хизмат қилганини таъкидлади.


«Шунингдек, биз ун ва дон саноати маҳсулотлари, гўшт, ўсимлик мойлари, қайта ишланган ва бошқа турдаги органик маҳсулотлар етказиб беришни ишлаб чиқишга тайёрмиз. Ўйлайманки, ушбу ҳужжатнинг имзоланиши мамлакатларимизнинг АСК соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантиришга қўшимча туртки беради», - деди Ербол Қарашўкеев.

ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири, шунингдек, Греция инвесторларига қишлоқ хўжалиги хомашёсини, жумладан, гўшт ва сут, картошка, қанд лавлаги, ёғли ўсимликлар, мева ва бошқа маҳсулотларни Қозоғистон ҳудудида қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Греция ўртасидаги савдо кўрсаткичларида ўсиш кузатилмоқда. 2022 йилнинг 8 ойида АСК маҳсулотлари айланмаси 2021 йилга нисбатан 5,5 фоизга ошиб, 3,8 миллион долларни ташкил қилди.


Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар