Қозоғистон GovTech Prize 2024 ғолиби бўлди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон GovTech Prize 2024 ғолиби бўлди. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.

— “Рақамли оила картаси” лойиҳаси Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон ҳукумати саммитининг жаҳон миқёсида “Инклюзив рақамли трансформация” номинациясида энг яхши деб топилганини мамнуният билан маълум қиламиз! Бу давлат хизматлари сифатини оширишга қаратилган инновацион ечимларнинг эътирофидир, — деб ёзган Бағдат Мусин.
Унинг сўзларига кўра, Рақамли оила картаси 40 дан ортиқ давлат маълумотлар базасидаги фуқаролар ҳақидаги маълумотларни ҳисобга оладиган ноёб скоринг моделидир. 100 дан ортиқ мезонларга асосланиб, модел оилавий фаровонлик тоифасини аниқлашга ёрдам беради, бу эса муҳтожларга ёрдам кўрсатиш имконини беради. Бу давлат хизматларини кўрсатишга проактив ёндашувдир.
- Бизнинг инновацион ишимиз жаҳон миқёсида тан олинган ва биз жамиятимиз фаровонлиги учун технологияларимизни такомиллаштиришни давом эттиришга интиламиз. Барча машаққатли меҳнат учун бутун жамоага раҳмат! Бу умумий ютуқ ва биз давлат хизматларини яхшилаш учун янги вазифалар ва имкониятларни интиқлик билан кутмоқдамиз, - дея хулоса қилди Б.Мусин.