Қозоғистон Германияни энергия билан таъминлайди – Штайнмайер

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Германияни хом нефть етказиб бериш орқали энергия билан таъминлаяпти. Бу ҳақда Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ақордада ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича ОАВ вакилларига қўшма баёноти чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Сўнгги пайтларда Қозоғистон Федератив Республиканинг энергия таъминотига катта ҳисса қўшяпти. Айниқса, Қозоғистон қўшимча нефть ҳажмини етказиб беришни режалаштираётгани қувонарли. Келажакда бу мамлакатда жойлашган нефтни қайта ишлаш корхоналари ишини жонлантиради ва Шарқий Германияни ёқилғи ва нефть билан таъминлайди», – деди Франк-Вальтер Штайнмайер.

Шу билан бирга, у Қозоғистон томонига қўшимча нефть етказиб берилгани учун миннатдорчилик билдирди.

«Бу энергетика соҳаси учун жуда яхши янгилик ва биз қўшимча нефть етказиб бериш бўйича келишув тузилганидан хурсандмиз. Бунинг учун Қозоғистонга чин дилдан миннатдорчилик билдираман», – деди Германия Президенти.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар