Қозоғистон Германияга нефть етказиб беришни 54 фоизга оширади
Қозоғистон нефтини “Транснефть” ОАЖ магистрал нефть қувурлари тизими орқали Германияга кейинги етказиб бериш учун «Адамова застава» нефть етказиб бериш пунктигача ташиш ҳажми режалаштирилган 100 минг тоннадан 154 минг тоннагача оширилади. Бу ҳақда Қозоғистон фонд биржаси томонидан ташкил этилган Эмитент кунида “ҚазТрансОйл” АЖ транспорт департаменти директори Абай Бейсембаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

– Қора денгиздаги оғир метеорологик шароитга қарамай, “ҚазТрансОйл” АЖ юк жўнатувчилар олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажармоқда. Бугунги кунда «Транснефть» ОАЖ томонидан ҳеч қандай чекловлар йўқ. “Каспий қувурлари консорциуми” АЖ тизими орқали нефтни ташишдаги чекловлар туфайли бизнинг тизим орқали нефтни ҳайдашни хоҳловчи бир қатор юк жўнатувчилар “ҚазТрансОйл” АЖ билан боғланди. "Транснефть" ОАЖ билан "Қарашиғанақ Петролеум Оператинг Б.В." ресурсларини қўшимча равишда қуйиш бўйича оператив ишлар олиб борилди. Ноябрь ойида Германияга 100 минг тонна нефть етказиб бериш режалаштирилган эди, аммо ой охирида Қозоғистон нефтини «Транснефть» ОАЖ магистрал нефт қувурлари тизими орқали «Адамова застава» нефть етказиб бериш пунктигача ташиш ҳажми кейинги етказиб бериш учун Германияга 154 минг тонна бўлади, - деди Абай Бейсембаев.
Шунингдек, унинг маълум қилишича, "ҚазТрансОйл" АЖ қўшимча равишда 55 минг тонна нефтни сақлаш учун олган, шундан 23 минг тонна нефть "Қарашиғанақ Петролеум Оператинг Б.В."га ва Қашаған конининг нефть қазиб олувчи корхоналарига 32 минг тонна нефть тегишли.
- Декабр ойида “Қарашиғанақ Петролеум Оператинг Б.В” томонидан режадан ташқари ресурслар ҳажми «Адамова застава» нефть етказиб бериш пунктига, Қашағон конидан олинган нефть эса «Шесхарис» (Новороссийск) юк ташиш мажмуасига қуйилади, - дея қўшимча қилди Абай Бейсембаев.