Қозоғистон Германияга 2 миллион тоннагача нефть етказиб беришни режалаштирмоқда

Завод
Фото: Атирау нефтни қайта ишлаш заводи

Қозоғистон Германияга йилига 2 миллион тоннагача нефть етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ОАВ вакиллари учун ўтказилган матбуот анжуманида ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

“Аслида, Германия нефтни қайта ишлаш заводлари операторлари билан тузилган келишувга кўра, Қозоғистон аввалроқ активларни Германия нефтни қайта ишлаш концерни бошқарувига ўтказиб берган. Улар билан тузилган шартномага мувофиқ, Қозоғистон нефтини Германияга синов тариқасида экспорт қилдик. Нефть сифати белгиланган параметрларга жавоб беради. Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Германияга давлат ташрифи чоғида Германия томони Қозоғистон нефти етказиб бериш ҳажми оширилишидан манфаатдор эканлигини билдирди. Ҳозирда Россия томони билан Қозоғистон нефтини Россия ҳудуди орқали тўсиқларсиз ташиш бўйича музокаралар ва келишувлар давом этмоқда”, — деди вазир.

Алмасадам Сатқалиевнинг айтишича, ҳозирча Германияга йилига 2 миллион тоннагача нефть етказиб бериш масаласи муҳокама қилинмоқда. Унинг аниқ миқдори эса музокаралардан кейин аниқланади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар