Қозоғистон Германия компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр Қозоғистонда фаолият юритаётган Германия корхоналари раҳбарлари билан учрашди, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.
None
None

Учрашувда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг бориши ҳамда Қозоғистон-Германия иқтисодий ҳамкорлигини янада кенгайтириш режалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Lindе Gac, SIEMENS, Bayer, WILО Cеntral Аsia, Lufthansa Group ва бошқа Германия компаниялари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда иқтисодиётнинг турли тармоқлари, хусусан, машинасозлик, металлургия, энергетика, кончилик каби соҳаларга оид масалалар муҳокама қилинди. Германиялик ишбилармонлар жаҳон бозоридаги беқарорлик шароитида Қозоғистон бизнесни ривожлантириш ва янги сармоя киритиш учун жозибадор давлатга айланиб бораётганини таъкидладилар.

Шу тариқа, Германиянинг Марказий Осиёдаги иқтисодий ваколатхонаси раҳбари Ховсеп Восканян Қозоғистондаги қулай ишбилармонлик муҳити, шунингдек, Германия бизнеси Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан амалга оширилаётган институционал ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

«Siemens» МЧЖ бош директори Диас Асанов компания томонидан ҳозирданоқ мамлакатимизда рақамли трансформатсия бўйича пилот лойиҳалар амалга оширилаётганини таъкидлади. Келажакда Siemens транспорт соҳасида инновацион ечимларни татбиқ этиш бўйича инфратузилма ва технологик ҳамкор сифатида бундай лойиҳаларда иштирок этишдан манфаатдор.

Ўз навбатида, «Байер КАZ» МЧЖ бош директори Лаума Вальтере Ҳукуматнинг эътибори ва бизнес муҳитини янада яхшилаш имконини берувчи очиқ мулоқотга тайёрлигини таъкидлади.

Вальтере янги инновацион препаратларни сертификатлаш механизмини ўзгартиришни таклиф қилди. Кон-металлургия лойиҳаларини монополиядан чиқариш масалалари «Thussenkrupp Industrial Solutions» МЧЖ бош директори Роман Карл томонидан кўтарилди.

Компания кончилик, цемент ва кимё саноатида кенг турдаги маҳсулот ва хизматларни таклиф қилишга тайёр.

Музокаралар томонларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга қизиқиши ва тайёрлигини кўрсатди.

Сўнгги хабарлар